Жанкент шаҳрига қайси асрда асос солинганлиги ҳақида янги маълумотлар маълум бўлди

None
None
QYZYLORDA. Кazinform – Қизилўрда вилоятида жойлашган Жанкент шаҳрига қайси асрда асос солингани ҳақида янги маълумотлар маълум бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қизилўрда вилоятидаги ўрта асрларга оид Жанкент шаҳри ўрнида жорий йилда археологик қазишмалар давом эттирилди. Тадқиқотчилар табиий фанлар методларидан фойдаланиб, Жанкентнинг мутлақ ёшини аниқладилар. Аввалги маълумотларга кўра, қадимий шаҳар IX—XI асрларда қурилган. Энди янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шаҳарнинг пойдевори VII асрда қўйилган.

– Бугунги кунда ёдгорлик тўрт жойда қазиш ишлари олиб борилиб, археологлар томонидан замонавий инновацион ускуналар ёрдамида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Топилган ашёлар археологик тадқиқот лабораториясида қайта ишланиб, вилоят тарихий-ўлкашунослик музейига топширилади. Лойиҳанинг илмий раҳбарлари археология фанлари доктори, профессор Генрих Харке, тарих фанлари номзоди Азилхан Тажекеев ва тарих фанлари номзоди, профессор Ирина Аржанцевалардир», - дейилади Қўрқит ота номидаги Қизилўрда университети баёнотида.


Тадқиқотда Тюбинген университети, Россия олий иқтисодиёт мактаби, Москва давлат университети ва Қўрқит ота номидаги Қизилўрда университети талабалари ва 35 нафар олимлари иштирок этмоқда.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар