Жанибек Алимханулининг жаҳон чемпионлиги учун жангини Қозоғистон телеканали намойиш этади
13 Май 10:42

Жанибек Алимханулининг жаҳон чемпионлиги учун жангини Қозоғистон телеканали намойиш этади

NUR-SULTAN. Кazinform - Жанибек Алимханули ва британиялик Дэнни Дигнум ўртасидаги ўрта вазн тоифасида WBО йўналиши бўйича вакант вақтинчалик чемпионлик учун жангни Қозоғистоннинг қайси телеканали жонли эфирда кўрсатиши маълум бўлди. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Жанибек жамоасининг Instagramдаги саҳифасида жанг «Хабар» телеканали томонидан тўғридан-тўғри эфирга узатилиши ҳақидаги видео эълон тақдим этилди. Эфир 22 май, якшанба куни эрталаб Нур-Султан вақти билан соат 08:00да бошланади.



Эслатиб ўтамиз, Алимханули - Дигнум жанги Лас-Вегасда (Невада, АҚШ) бўлиб ўтади. Ҳар икки боксчи учун бу қарама-қаршилик жаҳон чемпионлиги учун илк жанг бўлади.


Янгиликлар

Архив