Жанибек Алимханули WВО йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонига мажбурий номзод бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - WBО америкалик чемпион Деметриус Андрадега қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханули билан жангда ўз унвонини ҳимоя қилиш мажбуриятини юклади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

«WBО томонларга ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвони учун юқорида қайд этилган мажбурий жанг бўйича музокараларни бошлашни буюради. Ушбу хабарномадан сўнг томонларга музокаралар олиб бориш ва келишувга эришиш учун 20 кун вақт берилади», — дейилади WBО хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мактуб Деметриус Андраденинг промоутери Эдди Хирн ва Жанибек Алимханулининг менежери Боб Арумга йўлланган.

Жанибек Алимханули (10-0, 6 КО) ўзининг сўнгги жангини 21 ноябр куни Лас-Вегасда ўтказди. У 10 раундли жангнинг 8-раундида франциялик Ҳассан Ндам Нжикамни (38-5, 21 КО) техник нокаутга учратди. Шу тариқа қозоғистонлик боксчи WBО Global чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.

Жанибек Алимханули 1993 йил 1 апрелда туғилган. 2013 йилда ҳаваскор бокс бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони бўлди. 2014 йилда эса Осиё ўйинларида ғолиб чиқди. 2016 йилдан буён касбий боксда иштирок этиб келади. У ўнта жангнинг барчасида ғалаба қозонди. Улардан олтитаси нокаут билан якунланган.

Сўнгги хабарлар