Жанибек Алимханули навбатдаги рақиби ва жанг санасини расман эълон қилди

None
ASTANА. Кazinform - Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) талқини бўйича ўрта вазн тоифасида мағлуб бўлмаган қозоғистонлик жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули профессионал рингдаги навбатдаги жангини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Расман! Иккинчи бор чемпионлик унвонини ҳимоя қиламиз ва Қозоғистон мартабасини кўтарамиз! Омин!», - дея Алимханули Instagramдаги саҳифасида бўлажак жанг учун постер жойлаштирган.

Жанибекнинг рақиби канадалик боксчи Стивен Батлер (32-3-1, 26 КО) бўлади. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг 13 май куни Стоктондаги (Калифорния, АҚШ) Stockton Arenaда бўлиб ўтади.

Фото: instagram.com/janibek_alimkhanuly
Сўнгги хабарлар