Жанибек Алимханули иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди
22 Май 08:47

Жанибек Алимханули иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханули (11-0, 7 КО) WBО йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида «вақтинчалик» чемпион унвони учун жанг қилди, деб хабар беради Кazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Жанибек Лас-Вегасда (АҚШ) британиялик Дэнни Дигнумга (14-0-1, 8 КО) қарши рингга чиқди. Жанг 12 раундга мўлжалланган эди. Жанибек биринчи раундда рақибини нокдаунга, иккинчи раундда нокаутга учратди ва ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Жанибек Алимханули профессионал боксдаги 12-ғалабасини қўлга киритди ва WBО версияси бўйича профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида «вақтинчалик» чемпиони бўлди. Бу британиялик боксчи учун профессионал боксдаги илк мағлубиятдир.

Эслатиб ўтамиз, WBО версияси бўйича ҳақиқий жаҳон чемпиони америкалик боксчи Деметриус Андраде (31-0, 19 КО) ҳисобланади.


Янгиликлар

Архив