+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Жамбиллик ихтирочи ўзини ўзи тиклайдиган трактор ясади

11 Февраль 11:21
Баҳам кўринг:
Жамбиллик ихтирочи ўзини ўзи тиклайдиган трактор ясади

TARAZ. Kazinform – Жамбил вилояти Т.Рисқулов тумани Қумариқ овулида яшовчи ўзини ўзи тиклайдиган трактор ихтиро қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Туркистон вилоятининг бир қанча аҳоли пунктларига газ берилди ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Давлат ўтлоқ капалакларига қарши кураш харажатларининг 50 фоизини қоплайди Ўзбекистонда боқилаётган отлар сони қанча

Жанболат Амир исмли ёш ихтирочи деҳқончилик ва қурилиш учун универсал ускуналарни ихтиро қилади ва йиғади. Шу кунгача у учта мини-трактор ишлаб чиқарди.Бу йил у шудгорлаш, ер чопиш, қурилиш учун зарур бўлган бетонни аралаштириш ва қум соладиган трактор ишлаб чиқарди. Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу трактор ўзини ўзи тузатиши ва қайта ишга тушириши мумкин.

«Бу менинг севимли ишим. Тиришқоқлик ва меҳнатсеварлик билан сиз режалаштирган нарсангизга эришишингиз мумкин. Келгуси баҳорги дала ишларида тракторимни синовдан ўтказаман. Ушбу техника билан бир нечта ишни бажариш мумкин. Уни йиғиш учун кўплаб мос бўлмаган техникаларнинг материалларидан фойдаландим. Бундан ташқари, ушбу трактор ўз камчиликларини тезда тузатиши ва ишни узлуксиз бажариши мумкин бўлади», - деди Жанболат.

Шу билан бирга, у ушбу йўналишда ишлашни давом эттиришни, ҳали ҳам янги ғояларни амалга оширишни ният қилган.

Муаллиф: Сая Сембай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар

Архив