Жамбилда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, 10 га яқин автомобил тўқнашиб кетди

None
None
ТАRAZ. Кazinform - Бугун соат 03:00 да Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой автомобил йўлининг 544-кмда Тараз йўналишида ҳаракатланаётган Скания юк машинаси ёниб кетди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жамбил вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Гулсара Мухтарқулованинг маълум қилишича, ёнғин туфайли автотранспорт ҳаракати тўхтатилган.

«Кейин, соат 03.40 да ёнаётган тиркамага 550-600 метр етмасдан, DAF юк машинаси йўлда бир йўналишда тўхтаб турган 10 та автомобилни уриб юборди. Улар орасида иккита йўловчи автобуси, иккита «Тойота Камри», «Аudi 100», «Шевроле Кобальт», «Даймлер Крайслер», ВМW Х5, «Тойота Алфард», «Аudi 80» русумли машиналар бўлган. Тўқнашувдан кейин 4 та машина ёниб кетган. Натижада Тойота Cамри йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 киши турли тан жароҳатлари билан шаҳар шифохонасига етказилган, шу жумладан 3 киши жонлантириш бўлимига ётқизилган»

, — деди матбуот котиби.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 3-қисми билан судга қадар тергов ҳаракатлари бошланган.

«Полицияия ходимлари эҳтиёт чораларини кўрмоқда, лекин ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаяпти. Акс ҳолда, мазкур автомагистралнинг 554-километрида «Юк машиналари ҳаракатига йўл қўйилмайди» йўл белгиси ўрнатилган, яъни Қуюк довони орқали пастга тушиш тақиқланган. Бироқ юк ташувчи ҳайдовчилар йўл белгилари талабларига эътибор бермаслиги мана шундай фожиаларга сабаб бўлмоқда», — деди Г.Мухтарқулова.

Жамбил вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳодиса оқибатида 12 киши жабрланганини маълум қилди. Улардан икки нафари Жуали туман касалхонасига, 10 нафари Тараз шаҳар кўп тармоқли шифохонасига етказилган.

«Жуали туман марказий касалхонасидан икки кишига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жўнатилган. Шаҳар шифохонасига ётқизилган 10 кишидан 3 нафари ўзбекистонлик. 5 нафар бемор касалхонага ётқизилган. 4 нафари жонлантириш бўлимига, 1 нафари травматология бўлимига юборилган. 5 нафар бемор амбулатор даволаниш учун уйига жўнатилди»

, — деди бошқарма матбуот котиби Тўлқин Ўмирбаева.

Шунингдек, у бир киши воқеа жойида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Умуман, шифохонага ётқизилган барча беморлар зарур дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминланган. Тиббий ёрдам кўрсатишга 5 та техника ва 15 нафар тиббиёт ходими жалб этилди.



Муаллиф: Асхат Райқул


Сўнгги хабарлар