USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Жамбилда немис инвесторлари олтин қазиб олувчи завот барпо қилади

3 Февраль 11:22
Баҳам кўринг:
Жамбилда немис инвесторлари олтин қазиб олувчи завот барпо қилади

TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида «Aurum Deutschland» компанияси олтин қазиб олувчи завот барпо қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда махсус иқтисодий зоналар қўшимча фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин Қаҳрамонларча ҳалок бўлган таразлик полициячининг оиласига 3 хонали квартира берилди

Ушбу компания вакиллари билан вилоят ҳокими Асқар Мирзахметов учрашди ва томонлар лойиҳани атрофлича муҳокама қилишди. Немис инвесторлари ҳудудимизда олтин қазиб олиш билан шуғулланиш нияти жиддий эканлигини таъкидлашди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматидан хабар қилишларича, Қозоғистон бозорида кўп йиллардан бери фаолият олиб бораётган ушбу компания лойиҳага 329 миллион евро инвестиция киритади. Амалга ошириш муддати – 9 йил.

«Жорий йилда тоғ-кон комбинатини лойиҳалаш ишлари амалга оширилади, келгуси йилда завод қурилиши бошланади. Завод ҳар йил 5 тоннагача олтин қазиб олиш қувватига эга бўлади. Маҳаллий ҳокимият заводни қуриш учун 300 гектар ер майдонини ажратиб берган. Қурилиш ишларига 350 одам жалб қилинади. Корхона ишга туширилгач, 800 одам доимий иш билан таъминланади», - дейилган хабарда.

Ушбу йирик лойиҳа Қордай туманида амалга оширилади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив