Жамбил вилоятининг Мўйинқум туманида шамол электр станцияси қурилади

None
ASTANA. Kazinform – Жамбил вилоятининг Мўйинқум туманида шамол электр станцияси қурилади, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Лойиҳани Франциянинг Total Eren компанияси амалга оширади. Мўйинқум туманида қуввати 1 ГВт га тенг шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини компания раҳбарияти Астанада ҚР Ташқи ишлар вазирлиги сармоя қўмитаси раиси Ардақ Зебешев, ҳамда «Kazakh invest» АЖ ,«Самруқ-Қазна» АЖ раҳбарлари ва Жамбил вилояти ҳокими Нуржан Нуржигитов билан учрашувда муҳокама қилди.

Компания вице-президенти Антуан Гарре табиат мусаффолигига ҳурмат билан қарашларини билдириб, лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш бўйича тадқиқотлар олиб борилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у лойиҳани амалга ошириш учун мос жойни аниқлаш учун асосий ва муқобил жойлар кўриб чиқилаётганини ҳам таъкидлади.

Вилоят раҳбари маҳаллий ҳокимликлар лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилиб, ер ажратиш бўйича ҳокимлик томонидан чора-тадбирлар кўрилаётганини айтди.

«Ушбу лойиҳа биз учун ҳам муҳим. Унга ер ажратиш бўйича тегишли қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Масаланинг тезкор ҳал этилишида вазирликларнинг кўмаги бор. Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун компания билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», - деди Нуржан Нуржигитов.

Эслатиб ўтамиз, компания вакиллари 26-27 апрель кунлари Тараз шаҳрида бўлиб ўтадиган «ZHEIF-2023» халқаро инвестиция форумида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар