Жамбил вилоятидаги завод қандай вакциналар ишлаб чиқаради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жамбил вилоятидаги завод қандай вакциналар ишлаб чиқаради? Ушбу саволга Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Апрел ва май ойларида 50 минг вакцина чиқарилди. Июн ойида - 100 минг вакцина. Июл ва август ойларида биз 500 минг дона ишлаб чиқарамиз. Сентабрдан эса қувват миллионга етказилади. Заводда нафақат коронавирусга қарши, бошқа касалликларга, жумладан ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши вакциналарни ҳам ишлаб чиқаради. Ушбу завод мослаштирилиши керак, келаси йилдан бошлаб, завод тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига киргач, бошқа турдаги вакциналар ишлаб чиқарила бошланади», - деди Жамбил вилояти ҳокими.

Шунингдек, у Президентнинг топшириғига биноан мутахассислар учун уй-жой, тегишли ижтимоий ва маданий иншоотлар мавжудлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар