Жамбил вилоятидаги портлаш: Эвакуация қилинган аҳоли бугун уйларига қайтарилади

None
None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисмдаги портлаш туфайли эвакуация қилинган қишлоқ аҳолиси бугун уйларига қайтарилади. Бу ҳақда Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Портлаш жойи яқинида 3 та аҳоли пункти бор. Энг яқин қишлоқ - 1 км наридаги Қайнар. Қолган иккитаси 5 км нарида. Бу учта аҳоли пунктида жами 718 киши истиқомат қилади. Кеча уларнинг ҳаммаси бошқа жойларга, яъни биз тайёрлаган 10 та мактаб ва 5 та коллеж ётоқхоналарига жойлаштирилди. Ҳозирга қадар улардан 227 нафари эвакуация жойида. Қолганлари қариндошлариникига кетди», - деди вилоят раҳбари матбуот анжуманида.

Шунингдек, у бугун эрталаб эвакуация қилинганларга ташриф буюрганини ва уларнинг аҳволидан хабар топганини айтди.

«Уларга тегишли ёрдам кўрсатилади, яъни овқат ва ичимлик берилди. Энди, агар умумий вазият яхши деб қарор қилинса, бугун ҳаммасини уйларига қайтарамиз», - деди Бердибек Сапарбаев.

Ҳоким, шунингдек, Жамбил вилоятидаги темир йўлларни текшираётганини айтиб ўтди.

«Кеча биз темир йўл ҳаракатини тўхтатиб қўйдик. Кеча шаҳримизга 2 та йўловчи поезди етиб келган. Биз улар учун 20 га яқин транспорт ташкил қилиб, манзилларига жўнатдик. Ҳозирда темир йўлларда сапёрлар ишламоқда. Улар тозалаб бўлгач, темир йўлчиларнинг ўзлари бориб текширадилар. Кейин биз биргаликда қарор қабул қиламиз», - деди вилоят раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев вазият назорат остига олинганини маълум қилди.



Сўнгги хабарлар