Жамбил вилоятида вазият тўлиқ маҳаллий ҳокимият назоратида – ҳокимлик
6 Январь 15:54

Жамбил вилоятида вазият тўлиқ маҳаллий ҳокимият назоратида – ҳокимлик

NUR-SULTAN. Kazinform – Жамбил вилоятидаги жорий вазият бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Даулет Карибек изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири Хабар 24 телеканалига таяниб.

«Вилоятда тезкор штаб қурилган. Унинг таркибида МХҚ, полиция, фавқулодда вазиятлар департаменти, прокуратура ва ҳарбий қўмондонлик вакиллари бор. Айни пайтда вазият тўлиқ ҳокимият назорати остида. Ижтимоий объектларга зарар етмаган. Инфратузилма-инженер объектлар, шу жумладан, жамоат транспорти штат режимида ишлаб турибди», - деди Даулет Карибек.

Муаллиф: Али Ибраев

Янгиликлар

Архив