Жамбил вилоятида Россия компанияси минерал ўғитлар заводини қуради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилиси депутатлари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида «Минерал ўғитлар заводини қуриш ва ундан фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида»ги келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу келишувга Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2019 йил 3 апрел куни саноат кооперацияси соҳасида қўшма ҳаракатлар дастурини амалга ошириш доирасида эришилган», - деди ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов қонун лойиҳасини палата ялпи мажлисига тақдим этар экан.

Унинг айтишича, келишув Жамбил вилоятида фосфат хомашёсини олишдан минерал ўғитлар ва тегишли саноат маҳсулотларини экспортга етказиб беришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга инновацион кимё мажмуасини қуриш ва фойдаланишни таъминлаш учун зарур инвестиция ва меъёрий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишни кўзда тутади.


Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар