Жамбил вилоятида ўрим-йиғим кампанияси якунланди

None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилояти далаларида бу йилги йиғим-терим кампанияси якунланмоқда – вилоятдаги лавлаги етиштирувчи фермер хўжаликлари ширин илдиз ҳосилини йиғиб олишга киришди. Деҳқон хўжаликлари ўрим-йиғимдан сўнг тупроққа ўғитлар сепмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан маълум қилишларича, жорий йилда қишлоқ хўжалиги экинлари майдони 2021 йилга нисбатан 5,4 минг гектарга ошиб, 756,2 минг гектарни ташкил этди. 371,1 минг гектар майдондаги ғалла ҳосили тўлиқ ўриб олиниб, ялпи ҳосил 633,4 минг тоннани ташкил этиб, ҳар гектардан ўртача 17,1 центнердан ҳосил олинди.

Жорий йилда вилоятда 11,6 минг гектарга картошка, 18,6 минг гектарга ғалла учун маккажўхори, 72,4 минг гектарга мойли экинлар, 61,1 минг гектарга сабзавот ва полиз экинлари экилди.

Қанд лавлаги экиш майдони йилдан-йилга ортиб бормоқда – бу йил 5,5 минг гектарга экилган бўлса, кейинги 2023 йилда бу ерга қанд лавлаги ҳозиргига нисбатан икки баравар кўп экилади.




Муаллиф: Галина Скрипник

Сўнгги хабарлар