Жамбил вилоятида олтин заводи қурилади

None
None
TARAZ. Kazinform – 2021 йилда Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида кон-металлургия комбинати қурилиши бошланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев «Monterra Qasaqstan» раҳбарияти билан учрашиб, тоғ-металлургия комбинатини қуриш ва олтин конларини ўзлаштириш лойиҳасини муҳокама қилди.

Компания ва Жамбил вилояти ҳокимлиги тоғ-металлургия комбинати қурилиши тўғрисидаги меморандумни 2016 йили имзолаган. Лойиҳа Жамбил вилояти индустриялаштириш харитасига киритилган.



Инвестициялар умумий ҳажми 600 миллион еврони ташкил қилади. Учрашув давомида «Monterra Qasaqstan» кузатув кенгаши раиси Йоганн Штоль олтин қазиб олишнинг ноёб технологиясидан фойдаланилишини таъкидлади.



Қурилиш ишлари 2021 йилда бошланади. Объектни 2023 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Компания 1900 кишини доимий иш билан таъминлайди. Завод йилига беш тоннагача олтин қазиб олишни, сўнгра қувватни босқичма-босқич оширишни режалаштирмоқда.


Муаллиф: Сая Сембай


Сўнгги хабарлар