Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Жамбил вилоятида мевани қайта ишлаш заводи қурилади

1 Май 12:41

TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида интенсив боғдорчилик, мева ва резавор меваларни қайта ишлаш жадал ривожланмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мева ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш лойиҳаси турк инвесторлари томонидан амалга оширилмоқда. Ҳамкорларни иссиқ иқлим, етарли миқдорда ресурслар, шунингдек, давлатнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ўзига жалб қилади.

Осман Асланали раҳбарлик қилаётган Туркиянинг Great Production LTD (Goknur Gida) компанияси жиддий иш олиб бормоқда ва 2024 йилгача 1100 гектар боғ барпо этиш, қайта ишлаш корхонаси қуриш ниятида.

Лойиҳада замонавий ускуналар ва инновацион технологиялар қўлланилади. Демак, мевали дарахтларни етиштириш интенсив боғдорчилик усулида амалга оширилади.

Интенсив боғнинг замонавий технологияси экишдан 3-4 йил ўтгач, мўл ҳосил олиш имконини беради. Анъанавий боғнинг ҳар гектаридан ўртача 5-10 тонна мева ҳосили бўлса, интенсив боғда 70 тоннагача мева етиштирилади. Дарахтларнинг қисқа бўйлилиги ҳосилни йиғиб олиш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш, кўпроқ экиш зичлигини яратиш ва инновацион суғориш технологияларини қўллашни осонлаштиради.

Туркиялик инвесторлар томонидан Жамбил вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички бозор ва хорижга сотиш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 98,4 миллион долларни ташкил этади. Бу ерда 1000 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган, бунга маҳаллий аҳоли жалб этилади.

Интенсив боғдорчилик ва мева маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича барча масалалар Жамбил вилояти ҳокимлиги ва турк ишбилармонлари ўртасида онлайн тарзда муҳокама қилинди. Йиғилишда вилоят ҳокими Нуржан Нуржигитов, шунингдек, Қозоғистон Республикасининг Туркиядаги элчиси Еркебулан Сапиев иштирок этди.

Чет эллик инвестор Great Production LTDнинг Туркиядаги энг йирик мева ва сабзавот концентрат компанияси эканлигига эътибор қаратди.

Вилоят раҳбари мамлакатда сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётганини таъкидлади. Турк сармоядорларига ҳар томонлама ёрдам берилади.

Муаллиф: Галина Скрипник

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар