Жамбил вилоятида қишлоқ хўжалиги техникаси янгиланади

Фото:
TARAZ. Kazinform – Жорий йилда Жамбил вилоятида қишлоқ хўжалиги техникаси 12 фоизга янгиланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошқармаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, вилоятда жами 12 минг 569та қишлоқ хўжалиги техникаси рўйхатга олинган. Улардан 4 570 та тракторнинг 1 мингдан ортиғи ўн йилдан ортиқ фойдаланилган.

Бу борада жорий йилда қишлоқ хўжалиги техникасини 12 фоизга янгилаш ҳисобига 1 508 хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш кўзда тутилган. Ҳозиргача Жамбил вилоятида жами 218 та қишлоқ хўжалиги техникаси, яъни 1 та комбайн, 92 та трактор, 125 та бошқа техникалар харид қилиниб, янгилаш ҳажми 1,7 фоизни ташкил этди.

Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги техникасини модернизация қилиш ишлари давлат томонидан қўллаб-қувватланяпти.

Айни пайтда вилоятда қишлоқ хўжалиги техникаси олган 23 та қишлоқ хўжалиги тузилмаларига 253,6 миллион тенге субсидиялар тўланган.

Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова


Сўнгги хабарлар