Жамбил вилоятида КХШТ ўқув машғулотлари тантанали равишда очилди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон ҳудудида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг «Ўзаро ҳамкорлик», «Қидирув» ва «Эшелон» ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беради.

Машғулотларнинг очилиш маросимида КХШТ Бош котиби ўринбосари Тоҳир Хайруллоев, КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар қуролли кучлари вакиллари иштирок этди.

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Марат Қусайинов машғулотлар иштирокчиларини табриклар экан, мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдаги ва минтақа ва иштирокчи давлатлар ҳарбий хизматчиларининг касбий маҳоратини оширишда ташкилотнинг аҳамиятини таъкидлади.


«Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо бўлган давлатлар стратегик ҳамкорлар ва иттифоқчилар бўлиб, бўлажак ўқув машғулотлари нафақат ҳарбий хизматчиларнинг жанговар маҳоратини ошириш ва жамоавий кучлар бўлинмаларини мувофиқлаштириш воситаси, балки бу борада самарали халқаро ҳарбий ҳамкорлик ва тажриба алмашиш йўналишидаги ҳаракатларни такомиллаштириш намунаси», - деди генерал-лейтенант Марат Қусайинов.

Аввал хабар берилганидек, 26 сентябрдан 8 октябрга қадар Жамбул ва Алмати вилоятларида КХШТга аъзо давлатлар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш жамоавий кучларининг «Ўзаро ҳамкорлик-2022», «Қидирув-2022» ва «Эшелон-2022» ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Ўқув машғулотларининг фаол даври 3-7 октябр кунлари бўлади.









Фото : gov.kz

Сўнгги хабарлар