Жамбил вилоятида қанд лавлаги экиладиган майдонлар икки баробарга оширилади

None
TARAZ. Kazinform – Жорий йилда Жамбил вилоятида 5,5 минг гектар майдонга қанд лавлаги экилди. 2023 йилда бу кўрсаткични икки баравар ошириш режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига мувофиқ, шакар саноатини 2026 йилгача ривожлантириш бўйича комплекс режа ишлаб чиқилди. Режада қанд лавлаги экиладиган майдонларни кенгайтириш, янги суғориладиган ерларни ўзлаштириш, суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш, уруғчиликни ривожлантириш, мавжуд қанд лавлагини қайта ишлаш қувватлари техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳисобига хомашё базасини ошириш кўзда тутилган. Бугунги кунда Жамбил вилоятида ҳам мазкур ҳудудларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда қанд лавлаги экиладиган майдонлар йилдан-йилга кенгаймоқда. Бу йил 5,5 минг гектар майдонга қанд лавлаги экилди. 2023 йилда бу кўрсаткични икки баробарга ошириш режалаштирилган», - деди қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ербол Жиенқулов.

Унга кўра, деҳқон хўжаликлари томонидан 5,5 минг гектар майдонга қанд лавлаги экилган. Бу майдондан 214,4 минг тонна маҳсулот йиғиб олиниши режалаштирилган. Ҳар гектардан ўртача 630 центнердан ҳосил олинди.

«Бугунги кунга қадар 160 гектар майдондан 12 минг 946 минг тонна ҳосил олиниб, шундан 11 минг 76 тоннаси шакар заводлари томонидан сотилган. Ҳаммаси бўлиб 30 дан ортиқ техника жалб қилинган. Бу йил қанд лавлагининг ҳар тоннаси 30 минг тенгени ташкил этди: 15 минг тенгени завод тўлайди, 15 минг тенге давлат томонидан субсидия сифатида тўланади. Келгуси йилда бу миқдор 40 минг тенгега ошади, завод 15 минг тенге, давлат 25 минг тенге тўлайди. Экин майдонларини 10 минг гектарга етказиш режалаштирилган», - деди Ербол Жиенқулов.

Шунингдек, бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, шакар заводлари деҳқон хўжаликларининг 65-70 фоизини уруғлик билан таъминлайди.

Сўнгги хабарлар