Жамбил вилоятида қадимий аҳоли пункти топилди

None
TARAZ. Kazinform - Қадимий шаҳарнинг бир қисми Жамбил вилоятида топилди. Археологларнинг фикрича, 600 гектар майдондаги турар-жой Турк хоқонлигига тегишли, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.

Жамбил вилоятининг Қумтиин қишлоғи яқинида археологик қазишмалар 20 кун аввал бошланган. Мутахассислар бу ерда VI-XII асрларга оид Қорақемер шаҳри бўлганлигини аниқладилар. Қазиш пайтида уйларнинг бир неча хоналари, сопол идишлар парчалари, печка ва уй ҳайвонлари суяклари топилган. Топилмалар ўша даврда қишлоқ хўжалиги юксак даражада ривожланганлигини тасдиқлайди. Энг муҳими, археологларни 1 200 даража ҳароратда ишлаб чиқарилган шиша парчалари ҳайратда қолдирди. Топилган жойда яна бир ой қазиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

«Тўрткултўбе-1да эни 11 метрдан 12 метргача ҳажмда қазиш ишлари олиб борилди. Натижада бир нечта хоналар топилди. Ва бу жойда улар узунлиги 15 метрдан ортиқ деворни қазиб олди. Ҳозир тозалаб, нимага тегишли эканлигини аниқлаш учун текшираяпмиз», - дейди археолог Ерали Ақинбек.


Сўнгги хабарлар