Жамбил вилоятида балиқчилик орқали туризмни ривожлантириш чоралари кўрилади

None
Фото: Жамбил вилояти ҳокимлиги
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида балиқчилик соҳасида 21 та инвестиция лойиҳаси амалга ошириляпти, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлигига таяниб.

Рисқулов туманидаги «Nomad» балиқчилик хўжалигида балиқчиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар-маслаҳат бўлиб ўтди.

Йиғилишни очган Жамбил вилояти ҳокими Нуржан Нуржигитов балиқчилик қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири эканини таъкидлади.

Йиғилишда мазкур соҳадаги аҳвол ҳақида Табиий ресурслар ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Олжас Баққараев маъруза қилди.

«Жамбил вилоятининг ҳудудий балиқчиликни ривожлантириш дастурига мувофиқ, 2022 йилда вилоятда 464,3 тонна балиқ маҳсулоти етиштириш режалаштирилган. 2022 йил якуни бўйича 483 тонна товар балиқ етиштирилиб, дастурдаги кўрсаткич тўлиқ бажарилди. Жорий йилда 666,1 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган», – дейди Олжас Баққараев.

Ўтган йили сув хўжалигини субсидиялаш учун маҳаллий бюджетдан 78,2 миллион тенге ажратилди. Жорий йилда бу миқдор 281 миллион тенгега ошган.

Айтиш жоизки, вилоятда балиқчиликни ривожлантириш мақсадида 1 миллиард 400 миллион тенгелик 21та инвестиция лойиҳаси амалга ошириляпти.


Сўнгги хабарлар