Жамбил вилоятида 870дан зиёд ижтимоий объект қурилган

None
None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида Мустақилликнинг 28 йилида 870дан зиёд ижтимоий объект қурилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоятда Мустақиллик йиллари катта ўзгаришлар бўлди, 871 ижтимоий объект қурилиб фойдаланишга топширилгани ҳам шунинг исботидир. Шундан 245таси таълим, 126таси соғлиқни сақлаш, 500дан зиёд объект эса спорт иншоотларидир.

«Мустақиллик йилларида 126та тиббий объект қурилди. Уларнинг сони ҳозирда 391тани ташкил қилади. Соҳага ажратиладиган маблағ ҳажми ҳам сезиларли даражада кўпайган. Масалан, 2000 йилда 2 миллиард танга ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсатгич 61,4 миллиард тангага етди», - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Марат Жуманқулов.

Ҳудудда «Яшил иқтисодиёт» йўналишидаги ишлар ҳам қизғин паллада. Ҳозирда Қуёш, сув ва шамол энергиясини ишлаб чиқарадиган 11та электр станцияси мажвуд. Улар жами 169 мегаватт энергия ишлаб чиқармоқда. Бу ҳудуд аҳолисининг 20 фоизини электр қуввати билан таъминламоқда.

«Ҳозирда 118,5 миллиард тангалик яна бешта лойиҳа амалга оширилмоқда. Станциялар қуриб битказилгач, уларнинг қуввати 233 мегаваттни ташкил қилади. Ҳар иккала лойиҳани ҳам жорий йил охиригача топширишни режалаштираяпмиз», - дейди вилоят энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қудайберген Қорғанбаев.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда ҳудуднинг иқтисодий кўрсатгичи 5 фоизга ўсган. Жумладан, ишлаб чиқариш 6,5 фоиз, инвестициялар эса 20 фоиз кўпайган.

Муаллиф: Ғибрат Сембай

Сўнгги хабарлар