Жамбил вилоятида 27 та омбор қурилади

Фото:
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида 2025 йилгача сиғими 61,3 минг тонна бўлган 27 та омборхона қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҳудудий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Жамбил вилояти ҳокими ўринбосари Қанатбек Мадибек маълум қилди.

«Жорий йилда вилоятда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сабзавот сақлаш омборлари, боқиш майдонлари, сут-сутчилик фермалари, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантиришга қаратилган 11 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 225 янги иш ўрни яратилади.

Мазкур лойиҳалар доирасида 2 та сабзавот ва 1 та мева сақлаш омбори қурилиши режалаштирилган. Хусусан, «Азия Сад» МЧЖ – 5,6 минг тонна, «Матишев» МЧЖ – 20 минг тонна, «ОРЦ Тараз» 2-босқич – 15 минг тонна.

Умуман олганда, 2025 йилга қадар сиғими 61,3 минг тонна бўлган 27 та омборни ишга тушириш режалаштирилган», - деди вилоят ҳокими ўринбосари.

Айтиш жоизки, айни пайтда вилоятдаги омборларда 13,3 минг тоннага яқин маҳсулот сақланяпти. Улар ичида 72 тонна картошка, 2900 тонна сабзи, 40 тоннага яқин пиёз, 10,1 минг тонна бошқа маҳсулотлар бор.

Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова


Сўнгги хабарлар