Жамбил вилоятида 14 маданият объекти, 23 спорт мажмуаси қурилади

Фото:
ТARAZ. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов хизмат сафари билан Жамбил вилоятига келди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Асхат Ораловнинг ОАВга маълум қилишича, вилоятда 14 та маданият объекти қурилади. Йил охиригача 9 та, келаси йил охиригача 5 та объект топширилади.

Келгуси йил охиригача спорт соҳасида 23 та спорт мажмуаси қурилиши ниҳоясига етказилади.

Вазир Таразни ҳунармандлар шаҳри мақомини олгани билан ҳам табриклади.

У Жамбил заминидан кўплаб кучли олимпия совриндорлари, маданият арбоблари етишиб чиққани, бу ердаги 5 та объект ЮНЕСКО таркибига кирганини таъкидлади.

Асхат Оралов хизмат сафари давомида қадимий шаҳарнинг бир қанча маданий ёдгорликлари билан танишади.

Муаллиф: Айдар Оспаналиев

Сўнгги хабарлар