Жамбил вилояти тез тиббий ёрдам станциясига 10 та Damas ҳадя қилинди

None
None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилояти тез тиббий ёрдам станциясига 10 та тез ёрдам машинаси ҳадя қилинди. Совғани мамлакатдаги таниқли молиявий компания берган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Кўчма клиникалар учун тиббий транспорт воситалари «СарыаркаАвтоПром» маҳаллий ишлаб чиқарувчиси томонидан Chevrolet Damas русумли автомашинаси асосида ва Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг техник тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.

Совға қилинган автомашиналарнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, уларга ИВЛ апаратлари ўрнатилган. Жамбил вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бундай хайрли иш учун ҳомийларга миннатдорчилик билдирди.



«Ушбу транспорт воситалари, ўз навбатида, касаллик юқтирган одамларга ва умуман беморларга тез ёрдам хизматининг сифатини яхшилайди ва беморнинг ташриф вақтини камайтиради. Энди машиналар вилоятдаги тез ёрдам станцияларига ўтказилади. Kaspi.kz компанияси ва «СарыаркаАвтоПром»га бундай хайрли иш учун миннатдорман», - деди Жамбил вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Марат Жуманқулов.

Ушбу транспорт воситаларининг умумий қиймати - 1 миллиард тенге.



Таъкидлаш жоизки, ҳудудда тез ёрдам чақирувлари сони кунига 1239 тани ташкил қилади. Бу 11,4 фоизга пасайган кўрсатгичдир. Хусусан, КВИ билан касалланиш 2 баравар, пневмония билан касалланиш 2,4 марта камайган. Айни пайтда вилоятда 139 гуруҳ тез ёрдам хизматини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, яқин келажакда яна 18 та шундай транспорт воситаси вилоятга етказиб берилади.
Сўнгги хабарлар