Жаҳонда коронавирус тарқалиши секинлашди, бироқ Осиёда ўлим кўрсатгичи ошди – ЖССТ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг пандемия бўйича ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони чорак қисмига камайди, бироқ Осиёнинг айрим ҳудудларида ўлимлар сони ортди, дея хабар бермоқда Kazinform ABC Newsга таяниб.

БМТ Соғлиқни сақлаш агентлиги ўтган ҳафтада 5,4 миллион янги COVID-19 юқтириш ҳолати ҳақида хабар берди. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 24 фоизга кам. Бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони камайди, жумладан Африка ва Европада 40 фоизга яқин, Яқин Шарқда эса учдан бир қисмига камайган.

Бироқ, Ғарбий Тинч океани минтақаси ва Жануби-Шарқий Осиёда коронавирусдан вафот этганлар сони мос равишда 31% ва 12% га ошди.

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус сўнгги ойда коронавирусдан вафот этганлар сони 35 фоизга ошганини, ўтган ҳафтада эса 15 минг киши вафот этганини маълум қилди.

Фото: abcnews.go.com

Сўнгги хабарлар