Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII съездида Якуний декларация қабул қилинади

Фото:
NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида якуний ҳужжат – декларация қабул қилинади. Бу ҳақда Сенат раиси Маулен Ашимбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«VII съезднинг муҳим ғоя ва таклифлари унинг якуний Декларациясида концептуал шаклда баён этилган. Ушбу ҳужжатда пандемия оқибатларини бартараф этишда бутун инсоният саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. Декларацияда маданият, мулоқот ва ўзаро тушунишни ривожлантириш, низолар ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш бўйича жаҳон ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифалар белгилаб берилган»

, — деди Маулен Ашимбаев Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездининг ёпилиш маросимида.

Сенат Раисининг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат лойиҳаси Съезд ишчи гуруҳи ва котибияти томонидан моҳиятан кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. Олинган таклифлар асосан инобатга олинди.

«Ҳужжат Съезднинг барча иштирокчиларига тарқатилди. Умид қиламизки, декларациядаги муҳим хабарлар цивилизациялараро ва динлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва замонавий дунёнинг долзарб масалалари бўйича умумий ёндашувларни шакллантиришга хизмат қилади»

, — деди Маулен Ашимбаев.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябр куни Нур-Султанда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди бошланди. Асосий мавзу – «Пандемиядан кейинги даврда жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг инсониятнинг маънавий-ижтимоий ривожланишидаги ўрни».

Сўнгги хабарлар