Жаҳон титан саноатининг 25 фоизи Ўскеменда ишлаб чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Ўскеменда Қозоғистондаги ягона титан-магний заводи жаҳон ишлаб чиқариш ҳажмининг чорак қисмини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг титан-магний комбинатимиз нафақат жаҳоннинг етакчи комбинатлари билан рақобатлашади. Балки, у Европанинг Аirbus концернига маҳсулотнинг 60 фоизини етказиб беради. Бугунги кунда нафақат дунёнинг авиация компаниялари, балки бошқа кўплаб компаниялар титан-магний комбинати маҳсулотлари учун рақобатлашмоқда», - деди Даниал Ахметов Марказий коммуникациялар хизматидаги матбуот анжуманида.


Вилоят раҳбари дунёда бор-йўғи учта бериллий заводи ва 5 та тантал заводи мавжудлигини, Қозоғистонда эса бу йўналишлар бўйича биттадан корхона мавжудлигини таъкидлади.

– Бу саноат салоҳияти сақланиб қолган ноёб имкониятлар бўлиб, мамлакатимиз саноати эканлигини фахр билан эътироф этиш имконини беради, – деди Даниал Ахметов.



Муаллиф: Анеля Қасимова




Сўнгги хабарлар