Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тез тарқалиши ҳақида огоҳлантирмоқда

None
None
RIМ. Kazinform – Дунё пандемиянинг янги хавфли босқичига ўтди, вирус ҳали ҳам тез тарқалмоқда ва инсон ҳаётига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди, дея хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда 8,5 миллиондан ортиқ одам коронавирус инфекцияси билан касалланган ва 454,5 минг киши вафот этган.

Айни пайтда, кўплаб давлатлар аста-секин карантинни tнгиллаштирмоқда. Исроилда оммавий байрамларга рухсат берилади. Меҳмонлар сони 250 дан ошмаслиги керак, уларга ниқоб кийиш тавсия этилади.

Буюк Британияда чакана савдонинг тикланишининг биринчи ҳафтасида мебель ва аппарат дўконларида, шунингдек, ички салонларда сотувлар 42 фоизга ошди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳушёр бўлишга чақирди.

Жума куни Тедрос Гебрейесус карантин чекловлари остида бўлган барча давлатларни ҳушёр бўлишга ва карантиндан кейин ҳам ижтимоий масофани сақлашга чақирди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемияси «янги ва хавфли даврга» кирганини айтмоқда.

«Пандемия қанотларини кенг ёиган, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пайшанба куни 150 мингдан ортиқ янги Сovid-19 вируси ҳақида маълумот олди, бу бир кун ичида энг юқори кўрсаткичдир», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, янги воқиалар ярмидан кўпи АҚШда қайд этилган, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқда бундай ҳолатлар кўп.

Европа янгиликлари

Ирландия карантин жараёнини тезлаштиришни режалаштирмоқда. Бош вазир Лео Варадкарнинг сўзларига кўра, черковлар, сартарошхоналар, театрлар ва кинотеатрлар, шунингдек спорт заллари 29 июнь куни очилади.

Унинг сўзларига кўра, келгуси ҳафтадан бошлаб мингтагача одам Швейцариядаги оммавий тадбирларда қатнашиши мумкин.

Кипр давлати кириш чекловларини олиб ташлади. Энди оролга кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар орасида Франция, Италия ва Испания, шунингдек қўшни Ливан ҳам бор.

Ўз навбатида, Украина мамлакат карантинидан кейин инфекциянинг қайта пайдо бўлиши сабабли бир қатор минтақаларда чекловларни қайта жорий этмоқда.

Бир ҳафталик ҳисоботда, Италиянинг соғлиқни сақлаш институти дунёда вазият ижобий бўлса-да, вирус ҳали ҳам фаол эканлигини айтди.

Ҳисоботда дунёнинг бир неча минтақаларида Сovid-19 инфекциясининг кўплаб янги ҳолатлари қайд этилган.

Рим шаҳрини ўз ичига олган Лацио минтақасида Италия коронавируснинг биринчи йирик тарқалиши бўлган Ломбардиниядан ҳам кўрсаткичлардан ошиб кетди.

Италия пойтахтида сўнгги бир неча кун ичида иккита авж олган ҳолат аниқланди.

«Буларнинг барчаси эҳтиёт чораларини кўриш зарурлигини таъкидлайди, чунки вирус мамлакатнинг бир неча жойларида кенг тарқалган», - дейилади Италиянинг соғлиқни сақлаш институти ҳисоботида.

Сўнгги хабарлар