Жаҳон шахмат олимпиадаси якунларига кўра Қозоғистоннинг ўрни маълум бўлди
9 Август 18:25

Жаҳон шахмат олимпиадаси якунларига кўра Қозоғистоннинг ўрни маълум бўлди

CHENNAI. Kazinform - Қозоғистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги иштирокини якунлади, дея хабар беради Кazinform.

Аёллар жамоаси 162 нафар жамоа ўртасида 8-ўринни эгаллади, умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон шахматчилари ғолибликни қўлга киритди. Эркаклар жамоаси мусобақани 188 та жамоа орасида 20-ўринда якунлади, Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради sports.kz .

Бугун Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг сўнгги турида Қозоғистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари Ҳиндистоннинг учинчи жамоалари билан баҳс олиб боришди.

«Спорт Шредингер» Telegram-канали хабарига кўра, Қозоғистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни 2,5-1,5 ҳисобида мағлуб этди.

Ғалабаларни Жансая Абдумалик ва Бибисара Ассаубаева қўлга киритди. Ксения Балабаева дуранг ўйнади, Гулисхан Нақбаева эса мағлуб бўлди.

Қозоғистон шахматчилари Ҳиндистондаги Олимпиадани саккиз ғалаба, бир дуранг ва иккита мағлубият билан якунлади.

Украина аёллар жамоаси Олимпия олтин медалини олди. Жамоа етти марта ғалаба қозониб, тўрт марта дуранг ўйнади ва бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмади. Кумуш медални Грузия шахматчилари, бронза медалини эса АҚШ терма жамоаси эгаллади.

Эркаклар эса Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ғалабани Ринат Жумабоев қўлга киритди. Алишер Сулейменов ва Қазибек Нўгербек дуранг ўйнаган бўлса, Аристанбек Оразаев мағлуб бўлди. Қозоғистонликлар Олимпиадани етти ғалаба, бир дуранг ва учта мағлубият билан якунлади.

Ўзбекистон Олимпиада олтин медалини қўлга киритди. Жамоа саккизта ғалабага эришди, уч бор дуранг ўйнади ва бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмади. Арманистон терма жамоаси кумуш, Ҳиндистон эса бронза медаль соҳибига айланди

Фото: Сhessnews.infо


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив