Жаҳон кубоги -2023: Қозоғистон боксчилари 9 та медални қўлга киритди

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон боксчилари Будвада (Черногория) бўлиб ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги 2023 йилги Жаҳон кубогида иштирок этди, дея хабар беради Каzinform Sports.kz порталига таяниб.

Мазкур турнирда Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 9 та медаль – битта олтин, иккита кумуш ва олтита бронза медалини қўлга киритди. Қозоғистонлик Даулет Тўлемисов (80 кг) чемпион бўлди. Алихан Нурзақ (75 кг) ва Ерсултан Сапар (+92 кг) кумуш, Аманат Нурлибек (48 кг), Ислам Машкентаев (51 кг), Нурбек Мурсал (67 кг), Ислам Советов (71 кг), Дихан Шайқибеков (75 кг) ва Нуржан Думан (92 кг) мусобақани бронза медали билан якунлади.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар