Жаҳон кўчманчилар ўйинлари: Зарина Сарипова Қозоғистонга учинчи олтин медални келтирди

None
IZNIK. Кazinform – Қозоғистон полвонлари Туркиянинг Изник шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида яна бешта медални қўлга киритди, дея хабар беради Кazinform «Хабар 24»га таяниб.

Жамоа ҳисобига учинчи олтин медални Зарина Сарипова, кумушни Еламан Қойшибаев ва Рауза Нурмуҳамметова, бронза медални Мақсат Исағабилов ва Молдир Азамат қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоага олтинни кўпкарчилар олиб келганди. Финалда Қирғизистон терма жамоаси билан куч синашди. Курашчи Марат Ниғматуллаев энг юқори даражадаги биринчи медални қўлга киритди. Мўғулистонлик полвонни мағлуб этиш учун унга икки дақиқа вақт керак бўлди. Ғолибларни ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев табриклади.


Сўнгги хабарлар