Жаҳон кўчманчилар ўйинлари: қозоғистонлик спортчи анъанавий камондан отиш бўйича кумуш медалга сазовор бўлди

None
ASTANA. Кazinform – Туркиянинг Изник шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон кўчманчилар ўйинларида қозоғистонлик Қанат Қасимхан анъанавий камондан отиш бўйича кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мазкур мусобақада дунёнинг 32 давлатидан 135 нафар спортчи куч синашди. Қанат Қасимхан, Али Сессигузел, Азамат Нуртаев эркаклар ўртасидаги энг кучли 16 та мерган сафига қўшилди. Улар орасидан Қанат Қасимхан финалга йўл олди ва туркиялик Ўғиз Ўқши билан беллашди.

Мусобақа давомида у рақибига 2 очкога имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Бу қозоғистонлик спортчиларнинг анъанавий камондан отиш бўйича халқаро майдондаги илк муваффақиятидир.

Эслатиб ўтамиз, кўчманчилар ўйинларида дунёнинг 102 давлатидан 3000 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Қозоғистон номидан 50 нафар спортчи беш турдаги мусобақада иштирок этади. Кўпкари, қозоқ кураши, анъанавий камондан отиш, ёмби отиш, кўкбўри шулар жумласидандир.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар