Жаҳон гимназиадасининг дастлабки 3 кунида Қозоғистон 8 та олтин медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар Жаҳон гимназиадасининг дастлабки 3 кунида 14 та медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform.

«Ўтган ҳафта биз 250 га яқин ўқувчиларни Францияга жўнатдик. Улар жаҳон гимназиадасида илк бор 70 га яқин давлатдан келган тенгдошлари билан беллашмоқда.

Мусобақанинг дастлабки 3 кунида ўқувчиларимиз 14 та медални қўлга киритди. Терма жамоа ҳисобида 8 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза бор. Дзюдо, таэквондо ва сузиш бўйича мусобақа иштирокчилари «олтин», енгил атлетика ва дзюдочилар «кумуш», шунингдек, дзюдочилар ва таэквондочилар «бронза» медалларини қўлга киритди», - деб ёзади ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Telegram -каналида.

Вазир барча ғолибларни муносиб ғалаба билан табриклар экан: «Ҳар бир медал машаққатли меҳнат, матонат, меҳнатсеварлик ва тартиб-интизом самарасидир. Яхши тайёргарлик кўрсатган барча ўқитувчи ва мураббийларга, шунингдек, қўллаб-қувватлаган ота-онангизга миннатдорчилик билдираман», - деди у.


Муаллиф: Ербол Жанат

Сўнгги хабарлар