Жаҳон динлари етакчилари келиши арафасида Нур-Султанда  хавфсизлик чоралари кучайтирилади - полиция
9 Август 19:30

Жаҳон динлари етакчилари келиши арафасида Нур-Султанда  хавфсизлик чоралари кучайтирилади - полиция

NUR-SULTAN. Кazinform – Сентябр ойида пойтахтда бўлиб ўтадиган халқаро тадбирлар арафасида ваколатли органлар «Участка» фавқулодда профилактика чорасини ўтказади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда пойтахт ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бақитжан Малибаев маълум қилди.

– Пойтахтимизда халқаро аҳамиятга молик йирик тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. 13—15-сентабр кунлари Рим Папаси Франциск Нур-Султанга давлат ташрифи билан келади, жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг XX котибияти ва VII съезди бўлиб ўтади. Ушбу воқеалар арафасида 8 августдан 8 сентябрга қадар Миллий хавфсизлик қўмитаси департаменти ва Давлат қўриқлаш хизмати ҳамкорлигида шаҳар ҳудудида «Участка» фавқулодда профилактика тадбири ўтказилади», — деди Б. Малибаев пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Маърузачи ушбу тадбирлар кўплаб хорижлик меҳмонлар келиши ва қатор давлат ташрифлари туфайли ўтказилишини тушунтирди.

Бақитжан Малибоевнинг айтишича, пойтахтда ижарага бериладиган квартиралар, ташландиқ уйлар, шунингдек, қурол эгалари текширилади.

«Аҳолидан кўрилаётган чора-тадбирларга тушуниш билан қарашларини, тадбирларга ҳар томонлама ёрдам беришларини сўраймиз, – деди у.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Янгиликлар

Архив