Жаҳон чемпиони унвони учун баҳс: хитойлик шахматчи 12-ўйинда ғалаба қозонди

None
ASTANA. Kazinform – Бугун шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун россиялик Ян Непомняший ва хитойлик шахматчи Дин Лижэнь ўртасидаги учрашувнинг 12-ўйини бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу партияда Дин Лижэнь рақибидан устун келди. Шахматчиларнинг навбатдаги учрашуви жами 38 та юриш билан якунланди.

Бу билан Ян Непомняший хитойлик шахматчидан учинчи бор мағлуб бўлди. Бироқ, умумий ҳисоб тенг – 6:6.

Эртага, 27 апрель куни жаҳон чемпиони унвони учун курашнинг 13-партия учрашуви бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги 12-партияни дунёга машҳур хонанда Димаш Қудайберген бошлаб берди.

24 апрель куни ўтказилган 11-ўйин эса дуранг билан якунланган.

Регламентга кўра, жаҳон чемпиони унвони учун ўйин 14 партиядан иборат. Агар дуранг қайд этилган тақдирда 4 та ўйиндан иборат тай-брейк белгиланади. Агар тай-брейкда ҳам ғолиб аниқланмаса, шахматчилар блицда ўз маҳоратларини намойиш этадилар. Кейин «ўлим партияси» бор.

Аввал хабар берганимиздек, 7 апрелдан 1 майга қадар Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар