Жаҳон чемпионатидаги сенсация: Марокаш 1/8 финалда Испанияни мағлуб этди

None
ASTANA. Kazinform – Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида 1/8 финалнинг тўртинчи ўйин кунида Марокаш ва Испания терма жамоалари тўқнаш келишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Икки жамоа ўз тарихларида учинчи бор тўқнаш келишмоқда. Уларнинг бирида дуранг қайд этилган бўлса, иккитасида испаниялик футболчилар ғалаба қозонишди.

Учрашув давомида ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Бироқ, ундан муваффақиятли фойдалана олмади. Биринчи ва иккинчи босқичда ғолиб аниқланмади. Қўшимча бўлимларда ҳам кучлар тенг келиб, ғолиб аниқланмади.

Пенальтилар сериясида эса омад Марокашга кулиб боқди. Шундай қилиб, улар яна бир бор сенсация яратишди. Мусобақани давом эттиришга муваффақ бўлди.

Марокаш бу йил олтинчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бунгача 1986 йилда 1/8 финалга чиққан.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар