Жаҳон чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритган қозоғистонлик боксчиларга 600 минг доллар берилди

Фото: Фото: instagram.com/boxingkazakhstan
ALMATY. Kazinform – 31 майда Алмати шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиб ва​​совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Спортчилар ва мураббийларга Қозоғистон бокс федерацияси президенти Кенес Рақишевнинг шахсий маблағлари ҳисобидан пул сертификатлари топширилди, деб хабар беради Kazinform.

Тошкентда жаҳон чемпиони бўлган Санжар Ташкенбайга, Махмуд Сабирханга, Асланбек Шимбергеновга ва Нурбек Оралбайга ҳар бирига 100 минг АҚШ долларидан берилди, кумуш медаль соҳиби Дулат Бекбауов эса 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланди.

Бундан ташқари, жаноб Рақишев Дулат Бекбауовга қимматбаҳо швейцариялик соат совға қилди.

Шу куни аёл боксчилар ҳам тақдирланди. Нью-Деҳлида ўтказилган жаҳон чемпионати финалчилари Карина Ибрагимова ва Ляззат Кунгейбаева маҳаллий бокс раҳбаридан 30 минг АҚШ доллари олди.

Бронза медали соҳиблари: Алуа Балқибекова, Валентина Халзова ва Фариза Шолтайга 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот берилди.

Ғалабага катта ҳисса қўшган жамоа вакиллари – мураббийлар штаби, маслаҳатчилар, комплекс илмий жамоа аъзолари ҳам четда қолмади.

Штатдаги мураббийлар ва шахсий мураббийлар, шифокорлар, массаж терапевтлари ва бошқа мутахассисларга 1000 дан 15 000 АҚШ долларигача пул мукофоти берилди.

«Жаҳон чемпионати давомида кўрсатган самимий қўллаб-қувватлашлари учун барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу федерация ва жамоа учун катта шараф. Биз доимо ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда Қозоғистон терма жамоаси бокс бўйича жаҳон рейтингида етакчилик қилмоқда. Биринчилардан бўлиб чемпионларимизни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев табриклади. Юртга қайтгач, боксчилар Ақордада қабул қилинди ва тақдирланди. Демак, меҳнатимиз эътиборга олиниб, қадрланади. Айтмоқчиманки, бугунги тадбир ўзгача. Негаки, биз нафақат спортчилар ва мураббийларни, балки чемпионларимизнинг оналарини ҳам биринчи марта тақдирлаяпмиз. Ўйлайманки, бундан буён анъанага айланади», – деди Кенес Рақишев ўз табрик сўзида.

Кенес Рақишев чемпионларнинг оналарига гуллар ва 2 миллион тенге сертификатини топширди.

Ўзбекистон пойтахтида эришган ажойиб натижаси учун эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Мирзағали Айтжановга 25 минг АҚШ долларидан ташқари автомобиль совға қилинди.

Шахсий совринларни ҳисобга олмаганда, умумий мукофот жамғармаси 600 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Нью-Деҳли шаҳрида аёллар ўртасидаги XIII жаҳон чемпионатида 65 давлатдан 300 нафар боксчи иштирок этганди.

Бош мураббий Шамил Сафиуллин шогирдлари илк бор хорижда ўтказилган мусобақада 6 та совринли ўринларни қўлга киритилди.

Ҳиндистон рингида Карина Ибрагимова ва Лаззат Кунгейбаева кумуш, Алуа Балқибекова, Валентина Халзова ва Фариза Шолтай бронза медалига сазовор бўлди.

Қозоғистон эркаклар терма жамоасига келадиган бўлсак, бош мураббий Мирзағали Айтжанов шогирдлари XIII жаҳон чемпионатида 5 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

4 та олтин ва 1 та кумуш медаль қозоқ бокси тарихидаги хорижий мусобақалардаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар