Жаҳон чемпионатида Сенегал Қатарни мағлуб этди

None
ASTANA. Kazinform - Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг «А» гуруҳида Сенегал терма жамоаси Қатар устидан ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Биринчи турда Қатар термаси Эквадорга, Сенегал Голландияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Шу боис бугунги учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бу сафар сенегаллик футболчилар малакали ўйин кўрсата олишди.

Биринчи бўлимнинг 41-дақиқасида сенегаллик Булайе Диа гол урган бўлса, 48-дақиқада Фамара Дьедиу ҳисобни оширди.

Муҳаммад Мунтари 78-дақиқада эса Қатар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги илк голи муаллифи бўлди.

Шундан сўнг, сенегаллик Бамба Дьенг 84-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа Сенегал терма жамоаси Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: Getty Images/Global Images Ukraine

Сўнгги хабарлар