Жаҳон чемпионатида ҳижобсиз иштирок этган эронлик шахматчи Испанияга қочишга мажбур

Фото:
ASTANА. Кazinform - 25 ёшли Сарасадат Хадемалшареҳ жорий йилнинг 25-30 декабр кунлари Алмати шаҳрида шахматнинг блиц йўналиши бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионатида иштирок этиб, Испанияга кўчиб ўтишга мажбур бўлди.

2012 йилдан буён у дунёдаги энг истиқболли эронлик шахматчилардан бири бўлиб келмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири EL PАÍSга таяниб.

Спортчи ҳижоб деб номланувчи анъанавий рўмолсиз ўйнади. Мусулмон рўмолининг йўқлиги қонун бузилиши ҳисобланади ва Эрон режими томонидан намойишни қўллаб-қувватлаш учун кўрилади.

Спортчи Эрондаги оиласининг хавфсизлигидан хавотирда, чунки у бир нечта ҳижобсиз суратга тушган. EL PАÍS манбасининг хабар беришича, шахматчининг оиласи Испанияда квартирага эга.

Сарасадат эронлик шахматчи Алиризо Фирузияни (дунё рейтингида 4-ўринда, Францияга кўчиб ўтган ва тақиқ туфайли исроиллик рақибига ютқазган) қўллаб-қувватловчи видео юборди. У Эрон ҳукумати исроилликлар билан ўйнашга қўйилган тақиқни бекор қилиши кераклигини эълон қилди. Шундан сўнг мамлакат ҳукумати шахматчига босим ўтказа бошлади.

Уч йил аввал Испанияда бўлиб ўтган Sunway Sitges шахмат фестивалида Эроннинг икки энг яхши ўйинчиси Парҳам Магсудлу ва Амин Табатабаи 17 ёшли Идо Горштейнга ютқазиб қўйганди. Эрон ҳукумати бундан ғазабланиб, ўз спортчилари устидан тергов бошлади. Улар рақиби исроиллик эканини билмаганликларини айтишди.

Эронда шахмат ўйнашга 1989 йилда рухсат берилган. Ўшандан бери шахмат ривожланиб, эронлик спортчилар совринли ўринларни қўлга киритишмоқда. Ҳозирда Эрон Осиё минтақасида шахмат бўйича йирик давлатлардан бири саналади.

Фото: LENNART OOTES/FIDE

Муаллиф: Ақбўпе Абдирасул

Сўнгги хабарлар