Жаҳон чемпионати: Қозоғистон хоккейчилари тўққизинчи бор Словенияни мағлуб этди

None
Фото: Қозоғистон хоккей федерацияси
ASTANA. Kazinform – Хоккей бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатининг элит дивизионида Қозоғистон терма жамоаси Словения билан тўқнаш келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жамоалар турнир жадвалида сўнгги ўринларни эгаллади.

Словения терма жамоаси олти ўйиндан кейин бирорта ҳам очко ололмади. Натижада унга бир тур қолганда биринчи дивизионга тушиб кетиши маълум бўлди.

Қозоғистон хоккейчилари бу йилги жаҳон чемпионатида олтита учрашув ўтказди. Бунгача эса буллитда Норвегия ва Словакия терма жамоаларини 4:3 ҳисобида мағлуб этганди.

Чехия ва Канадага 1:5, Швейцарияга 0:5, Латвияга 0:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бугунги баҳсни словениялик хоккейчилар фаол бошлади.

Натижада 1-дақиқадаёқ Анже Куральт ҳисобни очди. 18-дақиқада қозоғистонлик Никита Михайлис гол билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлимнинг 21-дақиқасида Анже Куральт жамоасини яна олдинга олиб чиққан бўлса, 39-дақиқада қозоғистонлик Батирлан Муратовнинг голидан сўнг яна ҳисоб тенглашди.

Учинчи бўлимда словениялик Ян Дрозг 42-дақиқада гол урди, кейин қозоғистонлик Евгений Римарев 51-дақиқада, Максим Мухаметов эса 56-дақиқада иккита шайба киритди.

Шу тариқа миллий терма жамоа 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Икки жамоа бунгача ўн бир марта тўқнаш келган. Саккизта ўйинда Қозоғистон, учтасида Словения ғалаба қозонди.

Энди 23 май куни еттинчи турнинг қолган ўйинлари бўлиб ўтади.

Қозоғистонлик хоккейчилар 2024 йил жаҳон чемпионати ўйинида элит дивизионда иштирок этиш имкониятини сақлаб қолди.

Турнир келаси йилнинг 10-26 май кунлари Чехиянинг Прага ва Острава шаҳарларида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар