Жаҳон чемпионати: Бугун ҚР терма жамоасидан икки нафар дзюдочи баҳс олиб боради

Фото:
ASTANА. Кazinform – 10 май куни Қатарда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётган миллий терма жамоанинг рақиблари аниқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шу куни эркаклар жамоасидан Абилайхон Жубаназар (81 кг) ва аёллар терма жамоасидан Эсмигул Куюлова (63 кг) татамида куч синашади.

Қозоғистонлик Абилайхан Жубаназар илк баҳсда португалиялик Хуан Фернандо билан курашган бўлса, Эсмигул Куюлованинг иккинчи саралаш босқичидаги рақиби - Камила Бадурова.

Учрашувлар «Qazsport» телеканали орқали Астана вақти билан соат 13:30 ва 20:00 да жонли эфирда намойиш этилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар