Жаҳон бозорларида нефть нархи кўтарилмоқда

None
None
ISTANBUL. Kazinform - Жума куни халқаро бозорларда Brent нефти бир баррели 102,29 доллардан сотилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Anadolyга таяниб хабар беради.

Пайшанба кунги сўнгги аукционда ушбу маркадаги нефтнинг бир баррели нархи 104,19 долларга етди ва кунни 101,83 доллар даражасида якунлади.

29 июл соат 09:40 ҳолатига кўра, эталон нефть нархи 0,45 фоизга ошиб, бир баррели 102,29 долларни ташкил қилди.

WТI русумли нефти фьючерс нархи бир баррели 97,09 долларни ташкил этди.

Нархларнинг ошишига етказиб беришнинг қисқариши ва доллар индексининг заифлашиши ҳақидаги қўрқувлар таъсир кўрсатмоқда.

Бозорларда етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар тенденцияси кузатилмоқда, нефть нархи ўсишда давом этмоқда.

АҚШ долларининг бошқа валюталарга нисбатан қийматини ўлчайдиган доллар индексининг пасайиши доллардаги нефтни бошқа валюталардан фойдаланадиган харидорлар учун жозибадор қилади.

Бундай вазият фонида нефть нархи ошади.

3 август куни ОПЕК+ гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтади, унда сентябр ойида нефть қазиб олиш масаласи муҳокама қилинади.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, гуруҳ ишлаб чиқаришни барқарор даражада ушлаб туради ёки уни бироз оширади.

Фото: аа.cоm.tr

Сўнгги хабарлар