Жаҳон бозорида нефт нархи пасайиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Лондон ICE Futures биржасида, Brent маркали нефт нархи 33,4 фоизга пасайиб, бир баррел нефт нархи 33,94 долларни ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform ВВСга ҳавола қилиб.

Сўнгги марта 2016 йил феврал ойида нефт нархи 34 долларга тушганди.

WTI маркасидаги нефтнинг апрел фючерслари 27,1 фоизга пасайиб, бир баррел учун 32,48 долларни ташкил қилди.

Вена шаҳрида ОПЕК + давлатлари коронавирус сабаб талабнинг пасайиши туфайли хом нефт қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувга эриша олмаганликлари оқибатида нефт нархи кескин пасаймоқда.

Сўнгги хабарлар