USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Жаҳон бозорида нефть нархи инқирозгача бўлган ҳолатига қайтди

22 Июль 09:23
Баҳам кўринг:
Жаҳон бозорида нефть нархи инқирозгача бўлган ҳолатига қайтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон бозорида нефть нархи инқирозгача бўлган ҳолатига қайтди, дея хабар бермоқда Kazinform РБКга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
2025 йилга бориб Қозоғистонда нефт қазиб олиш 15,3 млн тоннага этади Қозоғистонда 10 ойда 11,3 млн тонна нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Лондоннинг ICE биржасинда Brent маркали нефть сентабрь ойида етказиладиган фьючерслари нархи 3,32 фоизга кўтарилиб, баррели учун 44,62 АҚШ долларга кўтарилди. Нефть охирги марта ушбу нархда 9 март куни, инқироз бошланишидан олдин сотилган эди. Сентабрь ойида етказиб бериладиган WTI фьючерслари 3,18 фоизга кўтарилиб, баррели учун 42,22 АҚШ долларни ташкил қилди. Хом ашёга талабнинг кейинги тикланиши ҳисобига нефть нархи ошмоқда.

Вакцинани муваффақиятли синовдан ўтказиш ва ЕИ иқтисодиёти учун янги стимулятор дастурининг қабул қилиниши ҳақидаги хушхабар нефть бозорига март ойининг бошига қайтишга ёрдам берди.

Тўрт кун давом этган музокаралардан сўнг, Европа Иттифоқи коронавирус пандемиясидан таъсирланган иқтисодиётни қайта тиклаш режасини қабул қилди. 21 июль куни Европа Иттифоқи раҳбарлари келгуси беш йиллик бюджетни тасдиқладилар ва иқтисодий тикланиш жамғармасини тузишга келишдилар.

Бир ой давом этган пасайишдан сўнг, март ойида нефть нархи рекорд даражага кўтарилди ва бир баррел учун 46 АҚШ долларгача кўтарилиши мумкин.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив