Жаҳон бозорида нефт нархи 19 апрелдан бери илк марта 99 доллардан тушди

None
None
NUR-SULTAN. TASS - Kazinform – 2022 йил август ойида етказиб бериладиган WTI нефт фючерслари 3,53 фоизга пасайиб, бир баррели учун 96,02 долларни ташкил қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Лондоннинг ICE биржасида 2022 йил сентябрда етказиб бериладиган Brent маркали нефт фючерслари 2022 йил 19 апрелдан бери биринчи марта бир баррел учун 99 доллардан арзонроқни ташкил этди.

Нур-Султан вақти билан соат 20:39да Brent нефти нархи 3,79 фоизга арзонлашиб, 1 баррел нефть нархи 98,88 долларни ташкил қилди.

2022 йил август ойида етказиб бериладиган WTI нефт фючерслари нархи эса бир баррел учун 96,02 долларни ташкил қилди.

Фото: tass.ru

Сўнгги хабарлар