Жаҳон банкининг янги президенти сайланди

None
Фото: Getty Images
ASTANA. Kazinform – Ҳиндистонлик-америкалик тадбиркор Аджай Банга Жаҳон банкининг янги президенти этиб сайланди. Илгари у узоқ вақт MasterCard компаниясини бошқарган, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

63 ёшли тадбиркор бу лавозимга ягона номзод эди. Бироқ, қарор бир овоздан қабул қилинмади: Россия вакили бетараф қолди.

Анъанага кўра, Жаҳон банки президенти Америка фуқароси бўлади ва у АҚШ президенти томонидан таклиф этилади.

Банкнинг аввалги раҳбари Дэвид Малпас ўз лавозимини 1 йил эрта тарк этади. Аниқ сабаб расман айтилмаган.


Сўнгги хабарлар