Жаҳон банкининг Қозоғистондаги доимий вакили тайинланди

1 Февраль, 15:15
Жаҳон банкининг Қозоғистондаги доимий вакили тайинланди

ASTANА. Кazinform – Андрей Михнев Жаҳон банкининг Қозоғистондаги янги доимий вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда Kazinform мазкур ташкилот расмий сайтига таяниб хабар беради.

Маълумки, Андрей Михнев ҳозирда Жаҳон банки гуруҳи ва Қозоғистон ўртасида 2020-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик доиравий дастурини амалга оширишга раҳбарлик қилмоқда.

Дастур инсон капиталини мустаҳкамлаш, барқарорлик ва кам углеродли ривожланишни таъминлашга қаратилган.

Андрей Михнев иқтисодий сиёсатни амалга ошириш ва лойиҳаларни бошқариш соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга.

Ушбу тайинланишдан олдин у Яқин Шарқ ва Форс кўрфазида рақобатбардошлик ва хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган дастурларни бошқарган.

Бундан ташқари, Андрей Михнев Лотин Америкаси, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Европа ва Марказий Осиёнинг кўплаб мамлакатларида ишлаган.

Андрей Михнев - Украина фуқароси. Т.Шевченко номидаги Киев Миллий университетида «Халқаро иқтисод» йўналиши бўйича докторлик даражасини олган.

Фото: vsemirnyjbank.org


Теги:

Янгиликлар