+7 (701) 759 90 19
USD 411.54 EUR 458.13
RUB 5.84 CNY 57.64
Янгиликлар

Жаҳон банки: пандемия туфайли 60 миллион одам кафангадо бўлади

20 Май 12:32
Баҳам кўринг:
Жаҳон банки: пандемия туфайли 60 миллион одам кафангадо бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон банки (ЖБ) президенти Дэвид Мэлпаснинг сўзларига кўра, дунёда 60 миллионга яқин одам пандемия натижасида ўта қашшоқлашиб кетиши мумкин. Ушбу баёнот сешанба куни ташкилотнинг веб-сайтида эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform.

«Пандемия ва ривожланган иқтисодиётларнинг турғунлиги 60 миллионга яқин одамни қашшоқликка олиб келиши мумкин. Бу яқин келажакда қашшоқликка қарши кураш чора-тадбирларининг муҳим қисмини бесамар қилади», - деди Мэлпас.

Унинг таъкидлашича, иқтисодий ўсишга қайтиш учун фавқулодда вазиятларга тез ва мослашувчан жавоб қайтариш, кам таъминланганларга ёрдам бериш, шу жумладан молиявий ёрдам бериш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш зарур.

Баёнотда Жаҳон банки дунё аҳолисининг 70 фоизини ташкил этадиган 100 мамлакатда юқумли касалликка қарши курашишда ёрдам бергани таъкидланди. Умуман олганда, Жаҳон банки пандемия таъсирига қарши курашиш учун келгуси 15 ой ичида ривожланаётган мамлакатларга 160 миллиард долларлик грантлар, кредитлар ва инвестициялар ажратилишини ваъда қилмоқда.

Калит сўзлар: Хориж,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив