Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Жаҳон банки Қозоғистондаги ландшафтни тиклаш лойиҳасига маблағ ажратди

9 Июль 15:35

NUR-SULTAN. Kazinform - Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг доимий вакили Жан-Франсуа Марто Қозоғистонда ландшафтни тиклаш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида битим имзоладилар, деб хабар беради Kazinform.

Лойиҳа Жаҳон банки томонидан Глобал Атроф-муҳит фонди доирасида 4,3 миллион долларга молиялаштирилди. У 2021-2025 йилларда амалга оширилади.

«Лойиҳа ўрмон хўжалигини ривожлантириш масалаларини ҳал қилади, фермерлар ва маҳаллий жамиятлар билан деградацияга учраган ерларни ўрмонзорлар ўстириш орқали тиклаш мақсадини кўзлайди. Шу мақсадда Қизилўрда вилоятида Орол денгизининг қуриган тубида жойлашган 300 минг гектар давлат ўрмон заҳиралари харитага туширилади ва қўшимча 50 минг гектар ўрмонзорларни лойиҳалаш ва излаш ишлари олиб борилади. Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида 100 минг гектар рўйхатдан ўтмаган ўрмонлар инвентаризация қилинади.

Қизилўрда вилоятининг Қазали ўрмон хўжалигида йиллик қуввати 4 миллион саксовул экишга етадиган, 33 гектар экиш майдонига эга ўрмон питомниги ташкил этилади. Бундан ташқари, Қизилўрда атрофида 3000 гектар майдонда яшил зона яратилади», - дея изоҳ берди Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Ўрмон хўжалиги важониворлар олами қўмитаси.

Бундан ташқари, Шучинскдаги «Республика ўрмон селекцияси ва уруг етиштириш маркази» РДБК базасида ўрмон уруғларининг генетик банки яратилади. Жамбил вилоятининг Қосқудуқ ўрмон хўжалиги ва Қизилўрда вилоятининг Қазали ўрмон хўжалиги учун ўрмон хўжалиги техникаси ва ускуналарини сотиб олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

«Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакатда ўрмонларнинг кўпайишига, Қизилўрда ва Жамбил вилоятлари ўрмон хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши кутилмоқда. Ўз навбатида, Қизилўрда шаҳри атрофида яшил зонанинг ташкил этилиши шамолнинг салбий таъсирини камайтиради, ернинг бузилиши ва минтақадаги экологик вазиятни яхшилайди. Умуман олганда, ушбу чора-тадбирларнинг барчаси Президентнинг 2 миллиард дарахт экиш бўйича кўрсатмаси доирасида ўрмон хўжалиги ишларини сифатли олиб боришга имкон беради «, - дейилади қўмита хабарида.


Новости по теме